2011 йилнинг 11 мартида юз берган 9 магнитудали «Шарқий Япониянинг буюк зилзиласи» мамлакат тарихидаги энг кучли ер қимирлаши бўлди. Зилзила кучли цунамини келтириб чиқарди. Табиий офат эса 160 мингта уйни вайрон қилди ва 16 минг кишининг умрига зомин бўлди, шунингдек «Фукусима-1» АЭСининг ҳалокатига сабаб бўлди.
Япония ҳукумати ҳалокатлар қайта такрорланишининг олдини олиш мақсадида қирғоқ бўйидаги стандарт тўлқин кесувчиларни 12 метрли деворлар билан алмаштиришни бошлади, деб ёзмоқда TJournal. Деворлар тўлқинларнинг асосий зарбини ўзига қабул қилиши керак бўлади. 2018 йилга келиб қарийб 400 километр узунликдаги девор қуриб бўлинди — уларнинг қиймати 12 миллиард долларни ташкил қилди.
Агар тўлқин девордан баландроқ бўлса ҳам, одамларда эвакуация учун кўпроқ вақт бўлади.
Изоҳ (0)