Фотосуратчи Том Кеннон сайёҳлар ўтирган катернинг жуда яқинигача сузиб келган улкан кит акулани кадрга муҳрлади. Акула шунчалик катта эдики, катерни устидаги йўловчилари билан бирга бемалол ютиб юбора оларди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Фотосуратчи қайд этишича, акула жуда қизиқувчан бўлган ва 50 дақиқа давомида катерга ҳамроҳлик қилган. Бундай ҳайвонларнинг одамларга яқин келиши жуда ноёб ҳодиса ҳисобланади. Одатда улар катта чуқурликларда бекиниб ётади.
Суратлар қирғоқдан тахминан олти метр масофада туширилган.
Изоҳ (0)