«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Учувчилар мажмуасида «Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — тараққиёт омили» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га компания вакиллари маълум қилди.
Тадбирда «Тараққиёт стратегияси» маркази, Ўзбекистон ички Ишлар вазирлиги Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, МХХ ходимлари ва Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти авиация хавфсизлигини таъминлаш ва ер устки хизмати ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистонда яшаётган турли халқлар ўртасида ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, унинг қонуний асосларини яратишга жиддий эътибор қаратилаётгани ва бу тамойиллар Конституцияда мустаҳкамланиб қўйилгани таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда миллатлараро ва динлараро тотувлик мамлакатнинг мустақиллик йилларидаги энг катта ютуқларидан бири, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг асосий омили эканлиги йиғилганларга айтиб ўтилди.
Тадбирда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар, Тараққиёт стратегияси марказининг мақсад-вазифалари ҳақида маълумотлар берилди, авиаходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Изоҳ (0)