Американинг Apple компанияси iCloud булутли тизимининг хитойлик аккаунтлари шифрлаш калитларини Хитой серверларида сақлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Аккаунтларни Америка серверларидан Хитойникига ўтказишни Хитойнинг янги қонунчилиги талаб этади.
«iCloud янги қонунларга бўйсунишига қарши ҳар қанақасига ҳаракат қилдик, бироқ бизнинг курашимиз муваффақият қозонмади», — дея маълум қилди Apple.
Аввал ҳукумат калитларни олиши учун Америка судининг рухсати талаб этилса, энди бу талаб этилмайди.
Изоҳ (0)