Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилояти аҳолиси ноодатий оптик ҳодиса — галонинг гувоҳи бўлди. Ҳодисанинг суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Ҳодиса камалак айланаси натижасида юз берган. Камалак айланасининг ёрқин нуқталари худди учта қуёш бордек таассурот уйғотади.
Гало тропосферанинг юқори қатламларида мавжуд бўлган муз кристалларида кучли ёруғлик манбасидан келган ёруғликнинг аксланиши натижасида юзага келади.
Изоҳ (0)