Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг ҳаёти ҳақида жуда кам маълумот мавжуд бўлиб, бу ҳолат унинг рафиқаси учун ҳам бир хил. Ли Соль Чжу омма олдида жуда кам кўринади. Унинг исми эса янгиликларда тилга олинмайди. Ҳатто унинг ёши ҳақида ҳам аниқ маълумот йўқ. AdMe ана шу аёл ҳақидаги бир қатор фактларни тақдим этди.
Ли Соль Чжу — корейс зиёлисининг қизи
У Чхонжин порт шаҳрида шифокор ва ўқитувчи оиласида дунёга келган. Унинг туғилган йили сифатида 1985—1989 йиллар тахмин қилинади.КХДР етакчисининг рафиқаси ёшлигида қўллаб-қувватлаш гуруҳи аъзоси бўлган
Ли Соль Чжу турмуш қургунига қадар КХДРнинг энг йирик олий ўқув юрти — Пхеньяндаги Ким Ир Сен номидаги университетда ўқиган. У 2005 йилда Жанубий Кореяда бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Шимолий Корея делегациясининг қўллаб-қувватлаш гуруҳи аъзоси сифатида бўлган.Турмушга чиққунига қадар у қўшиқчи бўлган
Ли Соль Чжу қўшиқ айтиш билан ҳам шуғулланган. У Хитойда вокални ўрганган. КХДР етакчиси уни биринчи марта давлат оркестридаги чиқиши вақтида кўрган.Ли Сол Чжу — уч боланинг онаси
ОАВларнинг тахмин қилишича, Ли Соль Чжу 2010 ва 2013 йилларда икки нафар қизни дунёга келтирган. 2017 йилнинг февраль ойида эса ўғил фарзандли бўлган. Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, ўғил фарзанд аёл хоҳиши билан эмас, буйруқнинг ижроси сифатида дунёга келган, чунки мамлакатга меросхўр керак.Ли Соль Чжу — мамлакат раҳбарининг ташқи кўринишини кескин ўзгартирган биринчи аёли
Ли Соль Чжуга қадар аввалги етакчиларнинг рафиқалари узун сочли бўлган. Айни дамдаги мамлакатнинг биринчи хоними эса сочини калта қилиб кесган ва Европа услубида кийинган биринчи хоним ҳисобланади. Барча шимолликлар учун мажбурий бўлган мамлакат раҳбарининг портрети туширилган нишон ўрнига у қимматбаҳо тақинчоқ тақади.У ўз эрини корейс аёлларига кўпроқ эркинлик беришга кўндира олган
Давлат раҳбарининг кучи ва обрўсига қарамасдан, Ли Соль Чжу эрини аёлларнинг кийиниши борасида кўпроқ эркинлик беришга ва ҳатто велосипед ҳайдашга рухсат беришга кўндира олган.
Изоҳ (0)