20 йил аввал индонезиялик Муҳаммад Айван пляжда митти тароқсимон тимсоҳни тутиб олган балиқчини учратиб қолди, деб ёзади Travel Ask.
Муҳаммад узунлиги 25 см бўлган судралиб юрувчини 2 долларга сотиб олиб, уйига келтирди ва унга Кожек деб ном берди. Бугун эса тимсоҳнинг узунлиги 3 метр, оғирлиги 200 килограммга етади. Муҳаммад ҳовлисида тимсоҳ учун махсус бассейн қурдирган, уни янги тутилган балиқ билан боқади.
Айваннинг уч фарзанди тимсоҳ билан аҳил-иноқ яшайди, оқкўнгил судралувчини томоша қилиш учун Индонезиянинг барча бурчакларидан одамлар келади.
Изоҳ (0)