Аёлларнинг кийиниш тарзида асосий жиҳат кийимнинг бутун танани ёпиб туриши бўлса, иккинчи муҳим нарса унинг эркаклар кийимига ўхшамаслиги кераклигидир, деб ёзади «Islam-today.ru».
Ҳадислардан бирида Оллоҳнинг элчиси (с.а.в.) аёлларга ўхшаш учун уларнинг кийимларини кийиб олган эркакларни ҳамда эркакларга ўхшаш учун уларнинг кийимини кийиб олган аёлларни лаънатлаган.
Аёлларнинг шим кийиши эркакларга ўхшашга уринишми? деган мавзуда мулоҳаза қилиш ўрнига, бу шим қанчалик тор эканлиги ва қоматни қанчалик бекитиб туришига эътибор қаратиш лозим.
Агар аёл қомати шаклини ёпиб турувчи кенг шим ва устки кийим кийган бўлса, бу ҳолатда кийим эркаклар кийими деб қабул қилинмайди.
Масалан, айтишларича, бир куни Оллоҳнинг элчиси (с.а.в.) Али (розиаллоҳу анҳу) билан бирга эшак миниб кетаётган аёлнинг йиқилиб тушганини кўрган. Оллоҳнинг элчиси (с.а.в.) шу заҳоти четга қараган, Али (радиаллоҳу анҳу) эса аёл шалвар кийиб олганини ва танасининг ҳеч қайси қисми очилиб қолмаганини айтган.
Шунда Оллоҳнинг элчиси (с.а.в.) шалвар кийган бу аёлни дуо қилган.
Изоҳ (0)