Бразилиялик 44 ёшли Марсио Мицаэль Матолитас яқинда ноодатий юбилейни нишонлади. У 22 йилдан буён Рио-де-Жанейро Барра-да-Тижука пляжидаги қум қалъада яшайди. Маҳаллий аҳоли уни Қирол Марсио деб атайди. Бундан ташқари унинг тахти, тожи ва асоси бор, деб ёзмоқда TravelAsk.
Матолитас аввал Рио кўчаларида яшаган, бироқ кейинчалик қумдан иншоотлар қуришга қизиқиб қолган ва ўз хоббиси ҳисобида яшаган. Унинг хизматкорлари йўқ, қалъадаги барча ишларни ўзи қилади.
У қалъа ишларидан бўш вақтида гольф ўйнайди, балиқ овлайди ва кўп китоб ўқийди.
Изоҳ (0)