Каталониянинг «Барселона» клуби футбол бўйича Испания Кубогининг ярим финалига йўл олган сўнгги жамоага айланди. Бунга қадар «Севилья», «Валенсия» ва «Леганес» клублари шундай бахтга эга чиққанди.
«Қироллик клуби»да инқироз давом этади. «Леганес» футболчилари «Реал»ни Испания Кубогидан чиқариб юборди
Чорак финалнинг биринчи ўйинида «Эспаньол»дан 0:1 ҳисобида енгилган «Барселона», жавоб ўйинида бунинг учун ўч олди ва рақиби дарвозасига жавобсиз 2 та гол уришга эришди. Шу куни жамоанинг янги хариди бўлган Филиппе Коутиньо каталонияликлар сафида дебют қилди. Футболчи 68-дақиқада Андрес Иньестанинг ўрнига майдонга туширилди.«Барселона» кубокнинг амалдаги соҳиби ҳисобланади. Луис Энрике бошқарувида клуб бир йил аввал финалда «Алавес»ни енгиб, бош совринга эга чиққанди. Айни вақтда Мадриднинг «Атлетико» ва «Реал» клублари турнирдан чиқиб кетгани инобатга олинса, «Барселона»да яна бир соврин ютиб олиш учун яхши имконият бор.
Изоҳ (0)