Тошкентда мезбон ухлаб қолганидан фойдаланган меҳмон уйдаги буюмларга чангал солди. Жиноят ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан фош этилди.
«23 январь куни соат 17:00 ларда 1979 йилда туғилган Дьякин Фёдор Викторович Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Ковалёв Вячеслав Александровичнинг хонадонига меҳмон сифатида келиб, унинг ухлаб қолганидан фойдаланиб, 2100000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаган», — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарномасида.
Ҳолат юзасидан, ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Изоҳ (0)