Яқинда шаҳзода Гарри ва Меган Маркл унаштирилганини эълон қилди. Биз болаликдан бери Британия папараццисининг диққат марказида бўлган Гарри ҳақида етарлича маълумотларга эгамиз, лекин бўлажак малика ҳақида деярли ҳеч нарсани билмаймиз.
Меган — Suits сериалидаги роли орқасида шуҳрат қозонган Голливуд юлдузи. Меган алоқалар бўйича мутахассислик маълумотига эга, у кўп йиллардан буён ўз истагига кўра элчи сифатида фаолият юритиб келади. Лекин баъзи қизиқишларига қараб у ҳақда кўпроқ нарсаларни билиб олиш мумкин.
У — лайфстайл блогери
2014 йилдан то 2017 йилгача Меган ўзининг The Tig деб номланувчи шахсий блогини юритган. Афсуски у ўз блогини ёпишга қарор қилди.У ўзини овқат шинавандаси деб эълон қилди
Ўтган йили июнь ойида Меган ўзининг Good Housekeeping журналига берган интервьюсида, унинг энг севиб тайёрлайдиган таоми — яхши қовурилган жўжа эканлигини айтди.Унинг бурни жуда машҳур
Нью-йорклик пластик жарроҳ Стивен Гринбергнинг айтишича, Меганнинг бурни — мижозлари томонидан энг кўп талаб қилинадиган бурун экан.Ҳуснихат билан қизиқади
Меган ўз фаолиятининг бошида хаттот бўлиб ишлаган, шу жумладан 2005 йилда Робин Тикнинг тўйига таклифномаларни ёзган.Илҳомлантирувчи парчаларни севади
Меганнинг Instagram’и булутларнинг фотосуратларидан ташқари, илҳомлантирувчи мисралар билан тўла. Ҳар тонгда у ўз обуначиларига эслатади: «Бугун жуда ажойиб бўл». Буни ўқиганингиздан кейин ўзингизни яна икки поғона яхшироқ ҳис қиласиз.Манба: «Heroine.ru»
Изоҳ (0)