12 январь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Тошкентнинг «Наврўз» боғида «Армия ва ёшлар» мавзусида ҳарбий-ватанпарварлик фестивалини ташкиллаштирди. «Дарё» мухбири ушбу тадбирда бўлиб, фоторепортаж тайёрлади.
Боғга ташриф буюрганлар автонамойишни, ҳарбий техника ва қуролланиш намойишини, кўчадан тантанали марш ўтишини, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилди.
Мамлакатнинг барча куч тузилмалари ҳарбий оркестрлари, Қуролли Кучлар марказий қўшиқ ва рақс ансамбли, шунингдек, ИИВ ва Чегара қўшинлари ансамбллари чиқиш қилди.
Фестивалдаги дала ошхонаси йиғилганлар учун кутилмаган янгилик бўлди, дейиш мумкин.
Тадбир Ўзбекистон Қуролли Кучлари ва Ватан ҳимоячилари байрамининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилди.
Изоҳ (0)