Тверь шаҳрида кўп қаватли уйнинг 10-қаватидан чойшабдан ясалган арқон ёрдамида тушишга уринган эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси сайтида маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
Бошқарманинг маълум қилишича, 1 январь куни ўз квартирасида бўлган эркак чойшаб ва сочиқлар ёрдамида арқон ҳосил қилиб, кўчага уйнинг ташқи девори бўйлаб тушишга уринган. Тушиш давомида у пастга қулаган ва бир муддатдан сўнг олган жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган.
Tverigrad нашрининг таъкидлашича, ҳалок бўлган эркак — 37 ёшли ишсиз бўлиб, бир неча ҳафтадан буён алкоголь ичимликлар истеъмол қилган. Унинг рафиқаси эрининг алкоголь ичимликлар олишига йўл қўймаслик учун уни уйда қамаб қўйган.
Ҳалок бўлган эркак рафиқасининг маълум қилишича, унинг эри аввал ҳам ясама арқонда тушишга уринган.
Изоҳ (0)