Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов чехиялик ҳамкасби Мартин Стропницкийга мактуб йўллаб, уни икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан табриклади. Мактуб матни ТИВ матбуот хизмати томонидан келтирилди.
«Ўтган давр ичида икки мамлакат ўртасида ўзаро тенг ва дўстона алоқалар ўрнатилди, шунингдек, турли соҳаларда самарали ва ўзаро манфаатдор алоқалар тажрибаси тўпланди», — таъкидлади Комилов.
«Ўзбекистон Чехияни Европадаги муҳим ва ишончли ҳамкор сифатида кўради. Биз муносабатларимизнинг келажагига катта оптимизм билан қарамоқдамиз ва икки томонлами муносабатларни янада ривожлантириб боришга тайёрлигимизни билдирамиз», — дейилади мактубда.
Сўзининг якунида Ўзбекистон ташқи сиёсий идораси раҳбари Чехия ташқи ишлар вазирини Янги йил айёми билан табриклаб, соғлик-омонлик тилаб қолди.
Изоҳ (0)