31 ёшли профессионал велосипедчи Энтони Наполитан (АҚШ) трюк ижро этиш чоғида учли темир панжарага «қўниши»га бир бахя қолди. Тасодиф туфайлигина у омон қолди, деб хабар беради «РИА Новости».
Спортчи 360 даражага айланиб, панжара устидан велосипедда сакраб ўтмоқчи эди. Аммо у бунинг уддасидан чиқмади: Наполитан велосипеди билан панжаранинг ўзига илиниб қолди.
Шу билан бирга, экстремалга бирор жиддий жароҳат етмади. Лекин байк жиддий зарарланди.
Воқеа акс этган видео YouTube’да жойлаштирилди.