Британиянинг Хардфорд шаҳрида ўткинчи аёл қочаётган ўғрини тутишга ёрдам берди, деб хабар беради Daily Mail.
Ҳодиса Рождестводан бир неча кун аввал юз берди. 28 ёшли Келли Болл уйга қайтаётганида полициячиларнинг ёш йигитни қувлаб кетаётганининг гувоҳи бўлди.
Шунда у жиноятчини оёғи билан чалиб юборди. Қочаётган жиноятчи эса бу ҳаракатдан қоқилиб йиқилиб тушди ва полициячилар уни тутишга муваффақ бўлди.
Полициячилардан қочаётган йигит ноқонуний наркотик сақлашда ва талончилик жиноятини содир этишда айбланган 23 ёшли Аарон Кадман эди.