Британиянинг Ливерпуль шаҳрида 31 декабрь куни кечқурун 1400 та автомобиль турган кўп қаватли автотураргоҳ ёниб кетди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Автотураргоҳ отлар халқаро кўргазмаси ўтказилаётган Echo Аrenа кўнгилочар майдончаси яқинида жойлашган эди.
Ёнғин натижасида дастурдаги якунловчи, тўртинчи шоуни бекор қилиб, жониворларни эвакуация қилишга тўғри келди. Маҳаллий аҳоли вакиллари ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Полициянинг маълумот беришича, дастлаб автомобиллардан бири ёниб кетган, кейинроқ олов бошқа автомобилларга ҳам ўтган. Автотураргоҳдаги барча автомобиллар ёниб кетган.
Инсонлар ва ҳайвонлар жабр кўрмаган.