2018 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи сигарета учун акциз солиғи 2,2 баробарга ошади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Фильтрли, фильтрсиз сигареталар ва папирос учун акцизлар (ҳар минг донага) 37432 сўмдан 84222 сўмга оширилади.
Алкоголь маҳсулотлари учун акциз солиғи чорак қисмга оширилади.
Янги ставкалар Президентнинг 29 декабрдаги қарори билан белгиланди.
2017 йили сигареталар учун акциз 30 фоизга, 2016 йилда эса 50 фоизга ошган эди.
Изоҳ (0)