Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2018 йили ўтказилиши белгиланган Қуръон мусобақаси саналарига ўзгаришлар киритди. Бу ҳақдаги эълон идора сайтида чоп этилди.
«Жорий йилнинг 22 декабрь куни 2018 йилнинг биринчи ярмида республикамизда 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси ўтказилиши эълон қилинган эди», — дейилади хабарномада.
Белгиланган тартибга кўра, 2018 йил 1‒10 январь кунлари мусобақа иштирокчиларини рўйхатга олиш санаси деб белгиланганди. Бироқ, хабарда таъкидланишича, «давлатимиз томонидан милодий янги сана кириб келиши муносабати билан йилнинг дастлабки 3 куни ҳам дам олиш куни деб эълон қилингани боис» қабул кунлари 2018 йил 4‒13 январга кўчирилди.
Мусобақанинг шаҳар‑туман босқичи санаси ҳам бироз кечга сурилди.
Вилоятларда мусобақанинг биринчи босқичи учун тайинланган шаҳар ва туманлар ҳамда мусобақа тадбирини ўтказиш манзили 2018 йил 3 январгача идора сайтида эълон қилинади.
Изоҳ (0)