Яқин йилларда Ўзбекистонда 12 та минтақавий рус тили марказлари ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкентдаги Россия фан ва маданият маркази раҳбари Виктор Шулика баёнот берди, деб хабар қилади EADaily.
Илк бундай марказ шу йил мартида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида очилди. У ерда талабалар таълим олади, шунингдек, рус тили ва адабиёти ўқитувчилари малакасини оширади.
«Яқин йиллардаги устувор йўналиш — Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида рус тили марказини очиш. Бу маҳаллий аҳолининг рус тили билимини ошириш, бизнинг тилимиз ва адабиётимизни ўрганишга қизиқаётган ёшларни жалб қилиш имконини беради», — деди Шулика.
Изоҳ (0)