AdMe дунёнинг энг бадавлат одамлари ўз фарзандларини қайси таълим даргоҳларида ўқитиши борасида маълумот тўплаб тақдим этди.
Женнифер Гейтс — Стенфорд университети (Калифорния, АҚШ)
Женнифер Кетрин Гейтс — Microsoft корпорацияси бош директори, миллиардер Билл Гейтснинг қизи. Билл ва унинг рафиқаси Мелинда ўз фарзандларига 14 ёшга тўлмаганларига қадар мобил телефон ишлатишига рухсат бермаган. Женнифер ўз ҳаётини компьютер технологиясига бағишламасликка қарор қилган ва ҳозирда Стенфорд университетида биология соҳасида даража олиш учун ўқимоқда.
Софья ва Анна Абрамович — Роял Холлоуэй, Латимер (Буюк Британия)
Софья ва Анна — Англиянинг энг бой келинларидан бири, уларнинг отаси Роман Абрамович ҳисобланади. 18 ёшли Софья Лондон университети қошидақи Роял Холлоуэй коллежида ўқийди. Бунга қадар қизалоқ Годолфин қизлар мактабида ўқиган, Анна эса Латимер мактабини тамомлаган. Ушбу мактабларда таҳсил олиш тахминан 13 минг фунт туради, бироқ бу ерга кириш учун фақатгина пулнинг ўзи камлик қилади, қизалоқлар иқтидорли ва ақл-идрокли бўлиши ҳам керак.
Лили-Роуз Дэпп — Оуквуд мактаби (Нью-Йорк, АҚШ)
Жонни Дэпп ва Ванесса Парадининг қизи 2016 йилда Chanel No. 5 атирининг юзига айланган ва ўзининг келажакдаги карьерасини белгилаб олган. Лили-Роуз Оуквуд хусусий мактабида ўқиган. Мактабда бадиий ва классик таълим стандартлари ўзаро бирлаштирилган ҳолда дарс ўтилади.
Дестри Ален Спилберг — Жанубий Калифорния университети (Лос-Анжелес, АҚШ)
Стивен Спилбергнинг қизи моделлик карьераси билан фаол шуғулланиб келади ва от спорти мусобақасининг ғолибаси ҳисобланади. Режиссёрнинг тўнғич фарзандлари ижодий соҳани танлаган. Дестри Лос-Анжелесдаги Жанубий Калифорния университетида ўқиган, Макс Сэмюэль Спилберг эса видеоўйинлар учун дизайн яратиш билан шуғулланади.
Лурдес Мария Чикконе Леон — Форелло Ла Гуардия мактаби (Нью-Йорк, АҚШ)
Таниқли қўшиқчи Мадоннанинг қизи Лурдес Мария Чикконе Леон кийимлар дизайни билан шуғулланади. 2010 йилда у Material Girl тинейжерлари учун ўзининг биринчи коллекциясини тақдим этди. Леон Нью-Йоркдаги Форелло Ла Гуардия номидаги мусиқа ва тасвирий санъат мактабида ўқийди. Ушбу мактабни ўз вақтида Скарлетт Йоханссон ва Сара Жессика Паркер тамомлаган.
Патрик Шварценеггер — Жанубий Калифорния университети (Лос-Анжелес, АҚШ)
Арнольд Шварценеггер ўз фарзандларининг тарбиясига етарли даражада қаттиқ турган, бироқ сиёсий фаолияти бошлангач уларга камроқ эътибор бера бошлаган. 24 ёшли Патрик актёр ва моделлик билан шуғулланади, шунингдек, у кийим ишлаб чиқарувчи компанияга ҳам асос солган. Патрик 2012 йилда Брентвуд университетини тамомлаган ва Жанубий Калифорния университетига ўқишга кирган.
Бруклин Бекхэм — Бруклин коллежи (Нью-Йорк, АҚШ)
Давид ва Виктория Бекхэмнинг тўнғич ўғли мода намойишларида фаол иштирок этиб келади ва Reserved брендининг юзи ҳисобланади. Бруклин ёшлигидан футбол билан шуғулланади, 15 ёшида эса унга «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» каби футбол клублари қизиқиш билдирилган. У сураткашликка қизиқади ва Burberry парфюм компаниясига реклама ҳам ишлаган. Ҳозирда у Бруклин коллежида сураткашлик бўйича таҳсил олади.
Изоҳ (0)