AdMe ўз бахти учун курашишдан тўхтамаган одамлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Терри Крюс, актёр
Таниқли актёр америкача футболнинг профессионал ўйинчиси бўлган. 29 ёшида спортдан кетиб актёрлик фаолиятини бошлаган. Ҳақиқий машҳурлик унга 37 ёшида, «Крисни барча ёмон кўради» сериалида рол ижро этгани сабаб келган.
Рональд Рейган, АҚШнинг 40-президенти
Рейган узоқ вақт актёр ва радиода сухандон бўлиб ишлаган, сиёсатга эса кечроқ қизиқа бошлаган. 56 ёшида Калифорния губернатори этиб сайланган бўлса, 69 ёшида АҚШ президентига айланган.
Жон Хэмм, актёр
Жон Хэмм фильм ва сериалларда 30 ёшидан бошлаб рол ижро этган. Унга қадар актёрлик маҳоратидан дарс берган ва официант бўлиб ишлаган. «Ақлдан озганлар» сериалидаги Дон Дрейпер роли унга 36 ёшида машҳурлик олиб келган. Шундан сўнг Хэмм бир неча бор «Олтин глобус» ва «Эмми» мукофотларини қўлга киритди.
Брайан Крэнстон, актёр, сценарийнавис, режиссёр
Крэнстон ёшлигида юк ташувчи бўлиб ишлаган. 44 ёшида у «Малькольм диққат марказида» сериалидаги асосий роллардан бирини ўйнаган, унга қадар эса эпизод роллар ва рекламаларда суратга тушиб юрган.
Рики Жервейс, қизиқчи, актёр, режиссёр, продюсер
40 ёшида Британиянинг машҳур «Офис» сериалини яратган ва ундаги асосий роллардан бирини ўзи ижро этган. Бунга қадар у Seona Dancing мусиқий гуруҳида қўшиқ куйлаган.
Энг Ли, режиссёр
Ҳозирда Энг Лининг ҳисобида 3 та «Оскар» мавжуд. Режиссёр уларни «Пи ҳаёти», «Букри тоғ» ҳамда Crouching Tiger, Hidden Dragon фильмлари учун қўлга киритган. Унинг талабалик даврларида яратган ишлари омадли чиққан, бироқ 36 ёшигача у ишсиз юрган.
Амансио Ортега, тадбиркор, Inditex компанияси асосчиси
Ортега ёшлигида кийим-кечак дўконида ишлаган. 37 ёшида унчалик катта бўлмаган трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ бизнес муваффақиятсизликка эришган. 39 ёшида Ортега ўзининг биринчи Zara дўконини очган, ҳозирда Inditex компанияси ва дунёнинг 88 та давлатидаги минглаб дўконлар унга тегишли.
Жек Ма, Alibaba Group компанияси асосчиси
Жек Ма Alibaba Group’га 35 ёшида асос солган. Ушбу компания хитойлик бизнесменни дунёнинг энг бой одамларидан бирига айлантирди. Ма институтни якунлагач инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган ва ойига 15 доллар топган. 30 ёшига қадар иш қидирган, бироқ унга ҳамма жойда рад жавобини беришган.
Питер Тил, PayPal компанияси асосчиси
Асли немис бўлган америкалик бизнесмен узоқ вақт ҳуқуқий соҳада ишлаган. 31 ёшида ҳозирда энг йирик электрон тўлов тизими бўлган PayPal компаниясига асос солган. Шунингдек, Тил ўзининг даромадларини бошқа йирик компанияларга, масалан Facebook’ка сармоя киритишга сарфламоқда.
Изоҳ (0)