Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманига ташриф буюрди, деб хабар беради ЎзА.
Бу ерда Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этиладиган кичик саноат зоналари, 2018–2019 йилларда ҳудуд саноатини ривожлантириш дастури, самарасиз фойдаланилаётган объектлар негизида янги корхоналар ташкил этиш лойиҳалари, Оролбўйи аҳолиси турмуш даражасини яхшилашга қаратилган режалар намойиш этилди.
Давлат раҳбари Қорақалпоғистон саноатини янги босқичга кўтариш, қўшича қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мева-сабзавот ва қизилмия экспортини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Мамлакат саноати учун жуда зарур бўлган металл маъданига эга Тебинбулоқ конини ўзлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)