Ўзбекистонда 10 мингдан кўпроқ одам янги ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Ўтган икки ярим ой ичида 1977 ўзбекистонлик автомактабни тамомлаб, гувоҳнома олган бўлса, 8404 киши эски гувоҳномаларини алмаштирди, деб тушунтирди Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари.
Айни пайтда ҳайдовчилик гувоҳномалари пойтахт ИИББнинг Чилонзор, Юнусобод, Сергели бўлимларида, шунингдек, «Файзобод» массивининг имтиҳон бўлимида топширилмоқда.
Изоҳ (0)