Буюк Британия ҳукумати парламентга янги қонун лойиҳасини киритди. У мамлакат Европа Иттифоқидан чиққанидан сўнг ҳайвонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган, деб хабар беради «РИА Новости».
«Ҳукумат жониворларнинг фаровонлигига эътиборли бўлиши, уларнинг фаровонлигини таъминлайдиган чораларни тегишлича шакллантириши ва имплементация қилиши лозим», — дейилади қонун ҳужжатларида.
Атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги вазири Майкл Гоув қонун лойиҳаси тақдимотида жониворларнинг онгли мавжудот эканлигини, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Қонун лойиҳасида, жумладан, жониворларга қарши жиноятлар содир этувчиларга қарши максимал қамоқ жазосини беш йилгача узайтиришни назарда тутади.