Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бу маслаҳатлар сизни ёғли кулчалар ва товуқ оёқлари ҳақида орзу қилишдан қутқаради. Лекин талабга тўла жавоб берадиган овқатлардан воз кечиш керак эмас. Тўйиб овқатланмаслик саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Бир пиёла сув ичинг

Баъзан чанқоқлик очликдек бўлиб кўринади. Белгилари ўхшайди, ва биз ўз истакларимизни алмаштириб юборишимиз мумкин. Шунинг учун аввал хона ҳароратида бўлган бир пиёла сув ичинг. Агар хоҳласангиз, унга лимон ёки ялпиз қўшинг.

Тишларингизни тозаланг

Бу иш сизни вақтинча бўлса ҳам очлик ҳиссидан қутқаради. Биринчидан, ялпиз ҳиди бунгача сизнинг иштаҳангизни очган бегона ҳидларни қайтаради. Иккинчидан, тиш пастаси таркибидаги натрий лаурецульфат деб аталувчи модда ширин таъм рецепторларини деярли бутунлай тўхтатиб қўяди. Шунинг учун тишларни тозалагандан кейин овқат тахирроқ бўлиб туюлади.

Сақич чайнанг

Агар ёнингизда тиш чўткаси бўлмаса, унинг ўрнини резинали сақич босади. Бундай усулнинг самарадорлиги Род-Айленд университетида исботланди. Тадқиқот давомида эрталабки пайтлар сақич чайнаган кишилар тушликда тахминан 70 ккал камроқ истеъмол қилгани маълум бўлди.

Биз чайнаётганимизда, миямизга автоматик равишда тўйганлик ҳақида хабар берилади. Шу усулда биз ўз организмимизни алдаймиз.

Саримсоқ ва занжабил енг

Парҳезшуносларнинг фикрича, бу озиқ-овқатлар очлик ҳиссини пасайтиради. Иш жойида саримсоқ чайнашнинг иложи бўлмаса ҳам, кун давомида занжабил илдизи қўшилган сув ичиш қийин эмас.

Югуринг

Навбатдаги тамаддининг ўрнига югуришга чиқинг. Кардиомашғулотлар очлик ҳиссини бир қанча вақтга пасайтиради. Гап шундаки, иштаҳа учун грелин деб аталувчи гормон жавоб беради. Айнан у мияга бизни ширин кулчага ёки конфетга қўл узатишга мажбур қиладиган сигналларни юборади.

Америка тадқиқотлари югуриш вақтида бу модданинг ишлаб чиқарилиши камайишини кўрсатди. Айнан шунинг учун спорт машғулотларидан кейин биз деярли ейишни хоҳламаймиз.

Манба: Trendymen

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди