Marvel студияси рақиблари кинооламлар яратишга уринмаслиги лозим. Бу ҳақда студия директори Кевин Фейж Vanity Fair журналига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради «KinoNews.ru».
Унинг фикрича, Marvel кинооламидан ўтказиб хаёлий олам яратиш анча қийин бўлади, шу боис улар яккахон лойиҳалар устида кўпроқ ишлаши лозим.
«Бу борада мен беришим мумкин бўлган ягона маслаҳат — киноолам ҳақида ўйламан. Биз ҳеч қачон бундай фикрламаймиз. Биз шунчаки Темир одамга, Торга бағишланган яхши кино олишни режалаштирган эдик, кейин эса бизда ҳеч ким қилмаган ишни қилиш — киноолам яратиш имконияти туғилди», — деди Фейж.
Бу билан у DC Comics студияси вакилларига ишора қилгани тахмин қилинмоқда. Маълумки, ушбу студия ҳам ўз киноолами устида иш бошлаган, аммо унинг доирасида шу пайтгача чиқарилган бешта фильмдан фақат биттаси — «Мўъжизакор аёл»гина катта муваффақиятга эришган эди.
Изоҳ (0)