АҚШнинг Невада штатида жойлашган гейзер манзараси шунчалик ноодатийки, ҳатто дунё кўрган сайёҳларда ҳам ҳайрат уйғота олади, деб ёзади Travel Ask.
Флай гейзери шаклланишининг бошланғич босқичида унинг пайдо бўлишига одамлар алоқадор бўлган. 1916 йилда қудуқ ковлаш вақтида ишчилар ер ости геотермал сувлар пластига тегиб кетган. 1960 йилларга келибгина, қайнаб турган минерал сув юзага чиқади ва ноодатий ландшафтни ҳосил қилади.
Қайнаётган сувда эриган тузлар (асосан кальций карбонати) юзага чиқиб, турли ғаройиб шаклларни ҳосил қилган ҳолда қотиб қолади. Учта конуссимон шакллар шу тариқа пайдо бўлган, уларнинг учларидан доимий равишда қайноқ сув фаввораси ва буғ отилиб чиқади. Ушбу ҳайкалга жуда майда тирик организмлар ўзига хос ранг беради.
Илмий нуқтаи назардан Флай гейзери аслида гейзер эмас. Гап шундаки, вақти-вақти билан қайноқ сув ва буғ чиқариб турадиган иссиқ булоқлар гейзерлар деб аталади. Аммо Флай буни вақти-вақти билан эмас, доимий тарзда амалга оширади, шу туфайли уни геотермал булоқларга киритиш мумкин.
Изоҳ (0)