Америкалик оила совуқ уруш йилларига мансуб ракета базасини шинам уйга айлантирди ва уни сайёҳларга ижарага бермоқда. Ноодатий «меҳмонхона»да бир кун қолиш 133 доллар туради. TravelAsk мазкур иншоотнинг суратларини тақдим этди.
База АҚШнинг Канзас штатида жойлашган бўлиб, 1994 йилдан буён эр-хотин Мэтью Фалкерсон ва Анна Лейга тегишли. Subterra Castle деб номланган меҳмонхона асосидаги база қарийб 60 йил аввал қурилган бўлиб, ундан бир марталик Atlas E америка ракета-элтувчиларини сақлашда фойдаланилган.Фото: Меҳмонхонага айлантирилган совуқ уруш йилларидаги ракета базаси
×
Изоҳ (0)