Голливуд актрисаси Ума Турман Instagram’даги саҳифасида продюсер Харви Вайнштейн ҳақида изоҳ қолдирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Пост миннатдорлик кунига бағишланган эди, аммо унга актриса #metoo ҳештегини қўшди. Вайнштейннинг тегажоғлиқ қилганидан шикоят қилган аёллар айнан шу ҳештегдан фойдаланади.
https://www.instagram.com/p/Bb2h0hBlV3T/
«Ҳаммага хайрли миннатдорлик куни тилайман! (Харви, сендан ва ше рикларингдан. Иш секин кетаётганидан хурсандман — сен ҳатто ўққа арзимайсан. Алоқада қолинг!» — дейилади хабарномада.
Харви Вайнштейн кўплаб актрисалар томонидан тегажоғлиқда ва жинсий зўравонликда айбланди. Унинг ишини прокуратура ўрганмоқда.