IKEA компанияси ўзининг рекламасида Леонардо да Винчининг 16 ноябрь куни аукционда 450 миллион долларга сотилган «Дунё халоскори» асаридан фойдаланди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Реклама плакати Швециянинг Acne агентлиги томонидан тайёрланган. «Дунё халоскори» 13 долларлик Virserum рамкасига жойлаштирилган.
«Қачонки сен сурат учун 450 миллион доллар сарфлаб, арзонгинага янги рамка сотиб олганингда», — дейилади реклама матнида.
Санъатшуносларнинг тахмин қилишича, «Дунё халоскори» 1500 йилларда чизилган. XVIII асрдан ХХ асргача сурат йўқолган, деб ҳисобланган. 1900 йилда сурат да Винчининг шогирдларидан бирининг иши сифатида сотилган. 2007 йилда экспертлар сурат да Винчининг ўзи томонидан чизилганини аниқлаган.
Изоҳ (0)