Бельгиянинг Лимбург шаҳридаги Klaarchitectuur архитектура бюросининг офиси ХVII асрга тааллуқли кичик ибодатхонага жойлаштирилди. Бунда узоқ вақт ташландиқ ҳолда ётган ибодатхона капитал таъмирланган. TJournal мазкур иншоотнинг суратларини тақдим этди.
Таъмирлаш вақтида вайрона ҳолига келган том қисми тўлиқ алмаштирилган, бироқ ички қисмда камроқ ўзгариш қилинган. Масалан, деворларни бўямасликка қарор қилинган.
Иншоотнинг ички қисмида ишлаш ва музокаралар ўтказиш учун бир нечта алоҳида хона қилинган. Полга эманли паркет қопланган, шифтга эса сферик чироқлар ўрнатилган.
Изоҳ (0)