Славен Биличдан бўшаб қолган ўринни эгаллаб, «Вест Ҳэм» бош мураббийига айланган Дэвид Мойес, янги жамоасидаги илк ўйинида имкониятни бой берди.
Погба ва Ибраҳимович қайтди: «Юнайтед»да йирик ғалаба. «Тоттенҳэм»дан бошқа барча етакчига омад келтирган тур
АПЛ 12-туридан жой олган учрашувда лондонликлар «Уотфорд» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида енгилди. Ҳал қилувчи гол 1997 йилда таваллуд топган Ришарлисон томонидан урилди. Бразилиялик мазкур футболчи 12 та учрашувда 5 та гол уриб, «Уотфорд» етакчиси бўлиб турибди.Мойес жамоаси хавфли зонадан кўтарила олмади. У ўтган мавсумни «Сандерленд»да ўтказиб, Англиянинг энг шимолий клубларидан бирини қуйи лигага тушириб юборганди. Энди «Вест Ҳэм» раҳбарияти уни ҳалоскор ролида кўрмоқда. Лондонликлар келаси турда «Лестер»ни қабул қилади.
Англия Премьер-Лигаси 12-тур беллашувлари 19 ноябрь, якшанба
«Уотфорд» — «Вест Ҳэм» 2:0
Голлар: Уилл Хьюз, 11 (1:0). Ришарлисон, 64 (2:0).20 ноябрь, душанба«Брайтон» — «Сток Сити» — 01:00
Изоҳ (0)