Кўпчиликда барча дарахтлар оловда ёнади, сувда эса чўкмайди деган тушунча бор. AdMe ана шу тушунчалардан истисно бўлган дарахтлар жамланмасини тақдим этди.
Оловда ёнмайдиган дарахтлар
Дарахтларнинг оловда ёнмайдиган кўплаб турлари бор. Булар — чирмовиқ дарахти, розмарин, Австралия эвкалипти ва Шимолий Америка секвояси. Уларнинг оловга чидамлилиги бир нечта қатламдан иборат ва иссиқни кам ўтказувчи қалин пўстлоғининг борлиги билан изоҳланади.
Сувда чўкувчи дарахтлар
Дарахтларнинг сувда чўкувчи турлари мавжуд. Масалан, Аргентина ва Парагвайда ўсувчи қора дарахт дунёдаги энг оғир дарахт ҳисобланади. Россиянинг Приморский ўлкасида ўсувчи Шмидт қайини чўяндан бир ярим марта мустаҳкамроқ ҳисобланади. Агар унга милтиқдан ўқ отилса, ўқ дарахт танасида из қолдириб, ортга қайтади.
Нон ва пирог дарахтлари
Осиёнинг тропик ўрмонларида нон дарахти ўсади. Унинг юмалоқ мевалари таркибида пишириш мумкин бўлган бўлаклари бор. Океания оролларида эса «пирог» дарахти ўсади. Унинг сариқ мевалари таъм ва кўриниш жиҳатдан ҳақиқий пирогларни эслатади. Осиёнинг жануби-шарқида эса конфет дарахтларини учратиш мумкин.
Дарахт барглари қуёш нурларидан ҳимояланиш учун қизаради
Аниқланишича, дарахтлар барглари рангининг ўзгариши фотосинтезнинг кучайиши натижасида кўпаядиган қанд моддаси сабабли юз бермайди. Барглар рангининг ўзгариши уларнинг ҳаёт давомийлигини узайтиради ва қуёш нурланишларидан ҳимоя қоплами сифатида хизмат қилади.
Тайга ва тундрада дарахтлар ўсади
Тайга ва тундрада бўладиган совуққа қарамасдан, у ерда дарахтлар ўсади. Тайгада бўладиган узоқ ва илиқ ёзда дарахтлар қалин пўстлоққа эга бўлади. Тундрада эса ёз қисқа бўлгани учун дарахтлар бундай ҳимоя қатламига эга бўла олмайди. Шунинг учун у ерда паст бўйли ўсимлик дунёси ўсади.
Илдизи юқорига ўсадиган дарахтлар
Венесуэла жунглиларида илдизи тана бўйлаб юқорига ўсадиган дарахтлар бор. Бунга тупроқда озуқанинг жуда камлиги сабаб бўлади. Шунинг учун илдизлар тана бўйлаб юқорига кўтарилади ва ёмғир сувларидан ўзига керакли минералларни йиғиб олади.
Изоҳ (0)