Италиялик дизайнерлар Фнтонио Гримальди, Жулио Болдетти, Фульвио Лупайя, Антонелла Алотто ва Марина Нехаева ўз либослар тўпламини Тошкент мода ҳафталигида намойиш этди, деб ёзади My Day. Шунингдек, Marc O’Polo люкс тоифасидаги модалар уйи ўзининг бош кийим тўпламидан ташқари, Versace, Gianfranco Ferre, Valentino брендларининг тўпламларини ҳам тақдим этди.
Тошкент аҳли биринчи бўлиб подиумда Versace, Gianfranco Ferre ва Valentino брендларининг коллекцияларини кўрди. Versace’дан тақдим этилган тўпламда мўйналар ва тошлар билан безатилган 5 та ёрқин либосларни кўриш мумкин бўлди.
Gianfranco Ferre тўпламида вельвет, духоба, чармдан яратилган 5 нусхадаги либослар намойиш этилди.
Valentino’дан 5та ёрқин оқшом либослари намойиш этилди. Либослар мўйнали устки ёпинчиқлар билан тўлдирилган.
Marc O’Polo модалар уйи бош кийим тўплами ва аксессуарларни намойиш этди.
Gaia Boldotti брендидан турли шаклдаги ва фасондаги оқ блузка ва кўйлакларни кўриш мумкин бўлди. Шифон, пахта ва синтетика матолари ишлатилган.
Дизайнер Fulvio Lupaia 22 та турли ранглардаги шарф ва ёпинчиқлардан иборат тўплам билан иштирок этди.
Асли рус авлодидан бўлган италиялик моделер Marina Nekhaeva 22 та асимметрик либосдан иборат қора тўпламни намойиш этди.
Beltepa ўзбекча номга эга Италия бренди тўплами бахмал, адрас, атлас каби ўзбек матоларидан яратилган бўлиб, улар жун, шифон ва бахрама билан тўлдирилган. 23 та либосни Туриндан келган оила вакиллари Антонелла Алотто, Чечилия ДеМарки, Жулия Постилис тақдим этди. Антонелла Тошкентда яшайди ва у Туринга ўзбек матоларини етказишга, қизлари Чечилия дизайн ва тикиш ишларига, Жулия эса брендни бутун дунёга танишга маъсул.
Дизайнер Antonio Grimaldi’дан тақдим этилган 38 та либослар намойишга якун ясади. Тўплам ўз ичига узун ва нафис оқшом либосларини, комбинезонларни, шимли костюмларни олган. Сокин ранглардаги либослар бисер, патлар, бахрама билан безатилган.
Изоҳ (0)