Share America нашри АҚШ президенти Дональд Трампнинг Осиёдаги бешта давлатга уюштирган тарихий ташрифига оид суратларни тақдим этди.
Президент Трамп ҳамда Япония бош вазири Синдзо Абэ Акасака сарой комлексида (Токио) жойлашган ҳовуздаги балиқларни озиқлантирмоқда.
Синдзо Абэ Дональд Трампга «Дональд ва Синдзо бизнинг иттифоқимизни янада буюкроқ қилмоқда» ёзуви туширилган кепкани совға қилди.
Дональд Трамп Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан Кўк Уйда кўришди. Трамп АҚШ Жанубий Кореяни ўзининг шимолдаги қўшнисидан ҳимоя қилиш мажбуриятини маъқуллади.
АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп Сеулда Кўк Уй мактабининг ўқувчилари билан учрашди (Жанубий Корея).
Пекин ҳайвонот боғига ташриф буюрган Мелания Трамп бу ернинг юлдузи — Гу Гу пандаси билан танишди.
Трампнинг Пекинда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан суҳбати чоғида Америка ва Хитой корхоналари умумий қиймати 250 миллиард доллардан ортиқ бўлган битимларни имзолади.
АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп Буюк Хитой деворини кўздан кечирди. «Унутиб бўлмас таассурот», — деб ёзди у ўзининг Twitter’даги саҳифасига.
АҚШ президентни Дональд Трамп ва Вьетнам президенти Чан Дай Куанг ўзаро 12 миллиард долларлик тижорат битимларини имзолади.
Дональд Трамп ҳамда дунёнинг бошқа раҳбарлари Манилада (Филиппин) бўлиб ўтган Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN) саммитида иштирок этди. «Бу 12 кун ажойиб ўтди», — таъкидлади Трамп АҚШга қайтишдан олдин.
Изоҳ (0)