Дарғазаб оломондан қочаётган фил ва унинг боласи акс этган фотосурат Sanctuary Asia журналининг ёввойи табиат фотосуратлари танловида бу йил бош совринни қўлга киритди, деб ёзади Travel Ask.
«Жаҳаннам шу ерда» деб номланувчи суратни Биплаб Хазра Ғарбий Бенгалиядаги Банкура туманида олган. Бу ерда анча вақтлардан буён одамлар ва жониворлар ўртасида жиддий ихтилоф бормоқда: қишлоқ аҳолиси филлар тўдасини қувиб юбориш мақсадида оловли шарлардан фойдаланади, суратда филларнинг аланга ичида қолгани айнан шу туфайлидир.
Нашр фототанловда ютиб чиққан бошқа суратларни ҳам келтириб ўтди.
Изоҳ (0)