Михаил Задорнов Юрмаладаги Яундубулти қабристонида, отасининг ёнида ерга қўйилди. Диний маросим Ригадаги Александр Невский черковида бўлиб ўтди, ёзувчи билан видолашиш учун 400 дан ортиқ одам йиғилди. «Газета.ru» Михаил Задорновни сўнгги манзилга кузатиш маросимидан фоторепортаж тайёрлаб тақдим этди.
Аввалроқ, 10 ноябрь куни россиялик ёзувчи ва кулги устаси 69 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Михаил Задорнов билан Ригадаги Александр Невский черковида видолашиш маросими, 2017 йил 15 ноябрь
Биринчи хотини Велта Задорнова (чапдаги), қизи Елена (чапдан иккинчи), иккинчи хотини Елена Бомбина (ўнг тарафдан биринчи)
Рига мэри Нил Ушаков (орқа планда) ўзининг рафиқаси билан
Изоҳ (0)