Англия Премьер Лигаси Пеп Гвардиолани 2023—24 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этди.
“Манчестер Сити” устози ўз фаолияти давомида бешинчи марта ушбу совринни қўлга киритди. Бундан олди у 2017—18, 2018—19, 2020—21 ва 2022—23 йилги мавсумларда энг яхши мураббий сифатида танланган эди.
Сер Алекс Фергюсон ушбу совринга энг кўп эга чиққан мураббий ҳисобланади. “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ устози АПЛда 11 бор энг яхши мураббий деб топилган.
Гвардиола “Манчестер Сити” билан Англия чемпионлигини қўлга киритди. Унинг ҳисобида 6 та бош соврин мавжуд. Бу борада ҳам Фергюссон етакчи. Унинг ҳисобидаги совринлар сони — 13та.
Изоҳ (0)