Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида бировнинг уйига ўғриликка тушган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Айтилишича, уй бекаси, 1960 йилда туғилган Мавлуда Алимбоеванинг (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйига номаълум шахс кириб, хонадондан умумий нархи 14 миллион атрофида бўлган гилам ва кийим-кечак ўғирлаб кетган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жиноятни уй бекаси, 1972 йилда туғилган Ильмира Шерматова содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилди.
Изоҳ (0)