Уй ҳайвонлари турли оворагарчиликларга сабаб бўлиши мумкин, бироқ шу билан бирга улар одамларга оғир хасталиклардан қутулишга ҳам ёрдам бера олади. AdMe ана шундай уй ҳайвонлари ҳақида ҳикоя қилмоқда.
Итлар
Итлар билан сайр қилиш озишга ва холестеринни меъёрда сақлашга ёрдам беради. Шу билан бирга, ўтроқ ҳаёт билан боғлиқ нафас олишдаги турли қийинчиликлар ҳам бартараф бўлади.
Итларни томоша қилиш дофамин ёки «бахт гормони» ишлаб чиқарилишига ёрдам беради, асабийлик, руҳий зўриқиш ва бошқа психик касалликлар даражаси пасаяди.Мушуклар
Мушуклар ўз эгасининг қайси аъзоси оғриётганини сезиб, ўша жойни «иситиш» учун оғриқ бор жойнинг устига жойлашиб олади.
Мушукнинг энг фойдали томонларидан бири унинг хуриллаши ҳисобланади. У овозли тебраниш ҳисобига асаб тизимини тинчлантиради, қон босими ва юрак уришини меъёрлаштиради. Мушук хуриллашининг суякларни мустаҳкамлаши ва синган жойлар битишининг тезлаштириши ҳам исботланган.Тўтиқушлар
Тўтиқушлар одамни тинчлантиради ва юрак уришини меъёрлаштиради. Эрта тонгдаги қушнинг овози тетиклашишга ва фаоллик даражасини оширишга хизмат қилади.Балиқлар
Аквариум балиқлари руҳий зўриқишдан халос бўлишда энг яхши дори ҳисобланади. Балиқларнинг сузишини 30 дақиқа томоша қилиш одамни тинчлантиради, қон босимини ва юрак уришини меъёрлаштиради.Қуёнлар
Қуёнлар ўзига ишончи камроқ ва тортинчоқ одамларга, айниқса болаларга тавсия қилинади. Улар билан мулоқот хавотир ҳиссини енгишга ёрдам беради.
Қуёнларнинг майин юнгини силаш жараёни тажовузкорлик ва хавотирлилик даражасини пасайтиради, зўриқишни бартараф этади.
Изоҳ (0)