TravelAsk марокашликларнинг бошқаларга ўхшамган, ўзига хос яшаш тарзи ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Дирҳам — Марокаш расмий пул бирлиги, бироқ баъзида сотувчилар ҳисобни риалда айтишади. Риалда айтилган ҳисобни 20 га бўлсангиз, қанча тўлаш лозим эканлигини тушунасиз.
Тўйдан кейин рақифаларнинг ҳар бири асл фамилиясига эга бўлади, болаларга эса отасининг фамилияси қўйилади.
Турар-жой уйлари ва қароргоҳлар рақам ўрнига турли одамлар исми билан номланади.
Ҳозирга қадар кўчаларда пойабзал тозаловчиларни учратиш мумкин.
Бу ерда закот бериш жуда кенг тарқалган. Маҳаллий аҳоли ўз фарзандларини бу нарсага беланчакда эканлигиданоқ ўргатади.
Бу ерда гулдаста ичидаги гулларнинг сони ҳеч қандай рамзий аҳамиятга эга эмас.
Мамлакат қачонлардир Франция ва Испания тасарруфида бўлганлиги сабаб, маҳаллий аҳолининг аксарияти француз ва испан тилида эркин сўзлаша олади.
Марокаш ошхонаси ўзининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради.
Марокашликлар барча мева ва сабзавотларнинг пўстлоғини арчиб ташлайди. Помидорларнинг эса уруғи ҳам олиб ташланади.
Мамлакат аҳолиси жуда меҳмондўст. Яқиндан таниш бўлмаган одамлар билан ҳам қучоқлашиб кўришилади.
Изоҳ (0)