Чехиянинг Прага шаҳридаги Фолиманка хиёбонида «Совуқ уруш» йилларига мансуб бункер вентиляцияси «Юлдузлар жанги» фильмидаги R2D2 роботига айлантирилди. Ишни номаълум рассомлар бажарган, деб ёзмоқда TJournal.
Муаллифлар нафақат иншоотни бўяган, балки унга роботнинг бетон «оёқлар»ини ҳам қўшган, шу туфайли R2D2 ерга тиқилиб қолгандек тассурот уйғонади.
Маълумотларга кўра, Прага расмийлари вентиляцияни аввалги кўринишга қайтармайди. «Сурат туфайли вентиляция «робот» сўзини ўйлаб топган чех ёзувчиси Карел Чапекни эслатиб туради», — дея маълум қилган Прага 2 муниципалитети раҳбари Яна Чернохова. Шунигдек, у расмийлар вандализмни қўллаб-қувватламаслигини қайд этиб ўтган.
Изоҳ (0)