Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Амстердамлик дизайнерлар Wikkelhouse — картондан ясалган уйни ўйлаб топишди. Бу каби уйнинг деворлари учун юқори мустаҳкамликка эга 24 қатламли картондан фойдаланилган. Унинг ёрдамида экологик тоза супер елимлар орқали қотириладиган модуллар яратилади, деб хабар берди TJournal.

Фото: Wikkelhouse

Фото: Wikkelhouse

Бу турдаги уйни қуриш учун 30 минг евро сарфланади.

Уйнинг бўлимлари ёғоч панеллар билан қотирилади ва сув ўтказмайдиган қатлам билан қопланади. Қўшимча пул тўлаш эвазига ошхона ва кийиниш хонаси қўшиш мумкин.

Фото: Wikkelhouse

Фото: Wikkelhouse

Бино чуқур асосга муҳтож эмас, бироқ бўлимлари қаттиқ асосга қотирилишили керак. Дизайнерлар бу каби уйлар 100 йилгача хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Фото: Wikkelhouse

Фото: Wikkelhouse

Fiction Factory студияси бир йилда бу каби уйлардан 20 дона яратади ва уларнинг сифатига диққат билан эътибор беради. Компания Амстердам ва Лондонда шу турдаи картон уйларни қуришга улгурди.

Фото: Wikkelhouse

Фото: Wikkelhouse

Фото: Wikkelhouse

Фото: Wikkelhouse

Фото: Wikkelhouse

Фото: Wikkelhouse

Фото: Wikkelhouse

Фото: Wikkelhouse

Изоҳ
Асосий янгиликлар