Жорий йилда Apple компаниясининг бош офиси қурилишига 5 миллиард доллар сарфланган Apple Park комплексига кўчиб ўтади, деб хабар берди «ПопМеч» нашри.
Apple «космик кема» дизайнида қурилган ўзининг янги штабини очилишига тайёргарлик кўрмоқда. Айнан шу ерда янги iPhoneХ’нинг тақдимоти бўлиб ўтган. Apple ўзининг янги штаб-квартирасининг бир қисмини жамоатчилик учун сентябрь ойида очган эди, бироқ комплекснинг қолган қисмида ишлар ҳали давом этмоқда.
Apple бош директори Тим Кук Apple Park қурилишига 5 миллиард доллар кетганини маълум қилган.
Бино бир вақтнинг ўзида 13 минг ходимга хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
Комплексда велотрассалар ва югуриш учун йўлаклар мавжуд.
Бундан ташқари ходимлар истаган вақтларида теннис ўйнашлари ёки баскетбол майдончасидан фойдаланишлари мумкин.
Комплексни кўкаламзорларштириш ишлари ҳамон давом этмоқда. Apple Park ҳудудига 9000 та дарахт, жумладан, мевали дарахтлар — ўрик, олма, олча кўчати экилади.
Кампус ҳудудига компания ходимининг рухсатномасисиз киришнинг иложи йўқ, бироқ ташриф буюрувчилар учун махсус Марказ ташкил этилган.
Бино томлари қуёш батареялари билан қопланган. Умумий миқдорда улар 17 мегаватт энергия ишлаб чиқариши мумкин, бу эса кундуз куни сарфланадиган максимал энергиянинг 75 фоизини қоплайди.
Изоҳ (0)