Икки мавсум аввал сенсацион равишда АПЛ чемпионлигини қўлга киритган «Лестер» ўтган ҳафта бошида Крейг Шекспирга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйганди. Шу тариқа жамоани вақтинчалик унинг ёрдамчиси Майкл Эпплтон бошқариб турадиган бўлди.
«Лестер» бош мураббий Шекспирни истеъфога чиқарди
Инглиз матбуоти айни пайтда 41 ёшли мутахассиснинг футболдаги карьерасидан кўра кўпроқ, унинг ташқи кўринишига эътибор қаратган. У «Лестер»ни бошқарган нафақат Клаудио Раньери ёки Крейг Шекспир билан солиштирганда, балки АПЛнинг исталган мураббийини ёнига қўйганда ҳам яққол ажралиб турадиган ташқи кўринишга эга.Кўриниши футбол мураббийидан кўра жангчиларни кўпроқ эслатиб юборадиган Майкл Эпплтоннинг дебюти ёмон чиқмади. Унинг бошқарувидаги дебютда «Лестер» Уэльсда «Суонси» меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Изоҳ (0)