Дастурий таъминот ишлаб чиқариш етакчиси — Microsoft Corp. компаниясининг бозор қиймати 600 миллиард доллардан ошди. Бу 19 октябрь кунги савдолар якунларига кўра қайд қилинди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Охирги марта АҚШ компанияси 2000 йил 3 январида бозорда ушбу қийматни қайд қилган эди.
Microsoft акциялари котировкалари 0,4 фоизга ўсиб, 77,91 долларга етди. Жорий йил бошидан буён ўсиш 25,4 фоизни ташкил этди. Бу 2013 йилдан буён қайд этилган энг катта йиллик ўсиш бўлди.
Нархларнинг ошиши Microsoft булутли технологиялардаги муваффақиятларидан сўнг яна катта ўйинга қайтганини кўрсатади, деб қайд қилиб ўтди таҳлилчилар.
Standard & Poor’s 500 фонд индекси ҳисобига кирадиган компаниялар орасида Microsoft капитализация бўйича учинчи ўринда туради — у фақат Apple Inc. (800 миллиард доллар) ва Alphabet Inc. (690 миллиард доллар) корпорацияларидан ортда қолмоқда.
Изоҳ (0)