АҚШнинг йигирмага яқин энг йирик технология компаниялари ҳамда бошқа секторлар фирмалари ёш ноқонуний муҳожирларга фуқароликни олиб, ишни давом эттириш имкониятини берадиган қонунчилик ўзгаришларини ҳимоя қиладиган коалиция тузишга келишиб олди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Америка орзуси учун» коалициясининг вазифаси ёш нолегал муҳожирларнинг меҳнатини қонунийлаштирадиган қонунчиликни ишлаб чиқишдир.
Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, гап 900 минг кишининг тақдири ҳақида кетмоқда.
Коалиция таркибига кирган компаниялар рўйхатида Alphabet, Microsoft, Facebook, Uber, IBM, Marriott International ва бошқалар бор.
Изоҳ (0)