Европа Иттифоқи Кенгаши 10 октябрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясини ижро этиш доирасида Шимолий Кореяга қарши санкцияларни янада кучайтирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ташкилот баёнотида айтилишича, гап 2375-резолюцияда назарда тутилган секторал санкциялар ҳақида кетмоқда.
«Бу резолюция 2017 йил 11 сентябрида қабул қилинган бўлиб, КХДРнинг ядровий қуролланиш ва баллистик ракеталарни ривожлантириш борасидаги фаоллиги давом этаётгани боис амалга киритилмоқда», — дейилади хабарномада.
Ушбу резолюция Шимолий Корея томонидан нефть маҳсулотларининг харид қилинишига чеклов ўрнатишни назарда тутади.